Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Бутрус
1 2 3 4 5
Параллельные места
Ҳар доим тайёр ҳолда туринглар: белбоғларингиз белингизда боғланган, чироқларингиз ёниб турган бўлсин! Сизлар хўжайинининг тўйдан қайтишини интизорлик билан кутган хизматкорлардай бўлинглар. Хўжайин келиб, эшикни тақиллатиши биланоқ эшикни очадиган бўлинглар. Унинг чексиз инояти туфайли Биз ҳаммамиз барака устига барака олдик. Ҳушёр туринглар! Белингизга ҳақиқат камарини тақинглар, кўксингизга солиҳлик совутини кийинглар, Шунинг учун бошқаларга ўхшаб ухлаб қолмайлик. Биз уйғоқ, ҳушёр бўлишимиз керак. Ахир, Худо бизга нажот берди, Хушхабар айтиш каби муқаддас хизматга бизни даъват этди. Бунга бизнинг савоб ишларимиз эмас, аксинча, Худонинг мурод–мақсадию инояти сабаб бўлди. Худо азалданоқ Исо Масиҳ орқали бизга иноят кўрсатишга қарор қилган эди. Мана энди бу иноят нажоткоримиз Исо Масиҳнинг оламга келиши билан яққол намоён бўлди. Масиҳ ўлим кучини йўқ қилди. У мангу ҳаётга элтувчи йўлни бизга Хушхабар орқали ёритиб берди.
1 Бутрус
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода