Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Бутрус
1 2 3 4 5
Параллельные места
Эй Худойим! Нега мени тарк этдинг?! Нега мендан узоқдасан шу қадар?! Эй Худойим! Нечун менга нажот бермайсан?! Оҳу нолаларимни эшитмайсан?! Эй Худойим, кун бўйи илтижо қиламан, Сен эса жавоб бермайсан. Тун бўйи ёлвораман, Аммо менга тинчлик йўқ. Барибир Сен Муқаддас Худосан, Исроилнинг ҳамду саноси қуршаб олган тахтингни. Ота–боболаримнинг умиди Сенда эди, Сен уларга нажот бердинг. Улар Сенга нола қилиб, нажот топдилар, Улар Сенга ишониб, уялиб қолмадилар. Ахир, мен инсон эмас, бир қуртдирман. Одамлар ҳазар қилган, халқлар нафратланган. Мени кўрган ҳар ким устимдан кулар, Мени ҳақоратлаб, бош чайқаб дерлар: “Эгангга ишон, Ўзи қутқариб олар, Эганг сендан мамнун бўлса, У нажот берар.” Онам қорнидан Сен мени чиқарган эдинг, Онам бағрида Ўзинг мени омон сақлаган эдинг. Сенга таянаман туғилганимдан буён, Менинг Худойимсан онам дунёга келтиргандан буён. Мендан узоқ бўлмагин! Ахир, кулфат ёнгинамда–ку, Менга мадад бергувчи бирон кимса йўқ! Бир гала буқалар Мени қуршаб олган, Ҳа, Башан ўлкасининг кучли буқалари Мени ўраб олган. Ўкириб ўлжасини пора қиладиган шерга ўхшаб, Мен томон улар оғизларини катта очган. Ҳаётим сув каби тўкилди, Суякларим бўғинидан бўшашди, Юрагим мум каби ичимда эриб кетди. Мадорим қуриб, сопол парчасидай бўлиб қолдим, Тилим танглайимга ёпишиб қолди, Мени ўлим тўшагига ётқиздинг. Атрофимда кўппаклар изғийди, Бадкирдорлар тўдаси мени қуршаб олгандир, Қўлу оёқларимни улар илма–тешик қилади. Ҳамма суякларим кўриниб туради, Душманларим кўзларини чақчайтириб, Еб қўйгудек бўлади. Кийимларимни улар ўзаро бўлишган, Либосим учун қуръа ташлашган. Мендан узоқ турма, эй Эгам! Кучим манбаи Сенсан! Тез кел, ёрдам бер! Жонимни қилич дамидан қутқар, Ҳаётимни кўппаклар чангалидан қутқар! Шерлар оғзидан қутқаргин мени! Ёввойи буқалар шохидан асрагин мени! Сен илтижоимга жавоб бердинг. Биродарларимга Сен ҳақингда айтаман, Жамоа орасида Сенга ҳамду сано ўқийман. Уларга шундай дейман: “Эгамизга ҳамду сано айтинг, эй Ундан қўрққанлар! Эгамизни улуғланг, эй Ёқуб насли! Эгамизни иззатланг, эй Исроил насли! Кулфатда қолган бечорадан Эгамиз юз ўгирмади. Унинг қайғуларидан ҳазар қилмади, нафратланмади. Бечоранинг нолаларини Эгамиз эшитди.” Улуғ жамоа ичра Ҳамду сано айтишимнинг сабаби Сенсан. Сендан қўрққанлар олдида онтимни адо этаман. Эй Эгам, қашшоқлар еб тўядилар, Сенга юз бурганлар Сени мадҳ қиладилар, Улар дунё тургунча турсинлар! Эгамизни эслаб, Унга юз бурсинлар Ер юзидаги жамики инсонлар! Жамики уруғу элатлар Унга сажда қилсинлар! Эгамиз ҳокимияти мутлақдир, Элатлар устидан У ҳукмрондир. Жамики бойлар ҳам зиёфат еб, Унга таъзим қилади. Тупроқ остига кетаётганлар ҳам Унга сажда қилади, Ҳатто ўз ҳаётини сақлай олмайдиганлар таъзим қилади. Авлодлар Унга хизмат қилади, Келгуси насллар Раббий ҳақида эшитади. Улар келиб Эгамизнинг нажоти ҳақида эълон қилади, Унинг қилганларини ҳали туғилмаган халқларга айтади. Ахир, Масиҳ улуғланишидан олдин бу азобларни бошдан кечириши керак эди–ку! Мен Доро ҳукмронлигининг дастлабки йилида пайғамбарлар ёзиб қолдирган битикларни мутолаа қилишга киришган эдим. Эгамиз Еремиё пайғамбарга айтган сўзларига кўра, Қуддус етмиш йил давомида хароб бўлиб ётишини билиб олдим. Сен Худога илтижо қила бошлаганингда, У сенга жавоб берган эди. Мен жавобини сенга етказмоқ учун келдим, чунки сен Худонинг суюкли бандасисан. Қани, энди айтадиган гапларимни яхшилаб эшит, ваҳийнинг маъносини тушуниб олгин: исённи бартараф этиш, қабиҳликка чек қўйиш, гуноҳдан поклаш ҳамда абадий адолат ўрнатиш учун Худо сенинг халқинг ва муқаддас шаҳринг учун етмиш карра етти йил белгилади. Шунда ваҳий ва кароматлар амалга ошади, муқаддас Маъбад эса табаррук қилинади. Эй жамоат оқсоқоллари, энди сизларга бир насиҳатим бор. Мен ҳам сизларга ўхшаган оқсоқолман. Масиҳ чеккан азоблари ҳақида шаҳодат берувчи ва Унинг зоҳир бўладиган улуғворлигининг иштирокчиси сифатида мен сизлардан ўтинаман: Мен фариштага сажда қилиш учун ўзимни оёқлари остига ташладим. Лекин у менга деди: — Йўқ, менга сажда қилма! Фақат Худога сажда қил! Мен ҳам сенга ўхшаб Худога хизмат қиляпман, Исо ҳақида шаҳодат берадиган сен ва биродарларинг сингари, Худонинг хизматкориман. Дарҳақиқат, Исо ҳақида шаҳодат берганлар пайғамбарлардир, улар Худонинг ҳақ хизматкорларидир.
1 Бутрус
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода