Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Бутрус
1 2 3 4 5
Параллельные места
Каломинг, эй Эгам, то абаддир, У самоларда мустаҳкам туради. Бир овоз: “Эълон қил!” деб айтди, Иккинчиси: “Нимани эълон қиламан?” деб сўради. Биринчи овоз шундай деди: “Инсон зотининг ҳаммаси майсадай, Уларнинг барча содиқлиги дала гули кабидир. Уларнинг устидан Эгамизнинг нафаси эсганда Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади. Мана, бу халқ майсанинг ўзи. Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади, Худойимизнинг каломи эса абадий туради.” Эй хушхабар келтирган Қуддус, Баланд тоққа чиқ! Эй хушхабар келтирган Сион, Баланд овозда эълон қил! Қўрқмагин, жар солгин! Яҳудо шаҳарларига: “Мана сизнинг Худойингиз”, деб айтгин. Бой биродар эса Худога муҳтож эканлигидан шодлансин. Чунки ўз бойлигига таянган киши дашт гулидай хазон бўлади. Қуёш жазирама иссиғи билан даштнинг ўт–ўланларини қовжиратиб юборади. Гулларнинг гўзаллиги йўқолиб, хазон бўлади. Бойлик орқасидан қувиб, давлатига таянганлар ҳам худди шу сингари нобуд бўлишади.
1 Бутрус
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода