Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Улар Мусога таъна қила бошладилар. “Бизга ичгани сув бер”, деб ундан талаб қилдилар. Шунда Мусо: — Нимага менга таъна қиляпсизлар?! — деди. — Нима учун Эгамизни синаяпсизлар?! Шундай қилиб, Мусо ўша жойга Массах ва Марива деб ном берди. Исроил халқи у ерда Мусо билан жанжал қилган, “Эгамиз биз учун ғамхўрлик қиладими, йўқми?” деб Худони синаган эди. Исроил халқи Хўр тоғини тарк этиб, Эдом ерларини четлаб ўтиш учун Қизил денгизга борадиган йўлдан кетди. Лекин халқ йўлда кетаётиб, яна сабрсизлик қилди. Улар минғирлаб Худодан ва Мусодан нолий бошладилар: — Нимага бизни Мисрдан олиб чиқдингизлар? Саҳрода ўлиб кетишимиз учунми?! Бу ерда на нон бор, на сув. Мана бу бўлмағур манна меъдамизга тегиб кетди–ку! Шу воқеадан кейин Эгамиз халқ орасига заҳарли илонларни жўнатди, илонлар Исроил халқининг кўпчилигини чақиб ўлдирди.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода