Ҳорун буқа ясади. Халқдан олган олтин сирғаларни эритиб, асбоб ёрдамида буқани олтин билан қоплади. Шунда одамлар дедилар: — Эй Исроил! Мана бизни Мисрдан олиб чиққан худойимиз!
Эртаси куни халқ саҳарда туриб, куйдириладиган қурбонликларни ва тинчлик қурбонликларини келтирди. Ўтириб еб–ичишганидан кейин кўнгилхушлик қилишди.
Синай тоғида улар бузоқ ясадилар, Ўша олтин бутга сажда қилдилар.
Шубҳасизки, бу дунёнинг зинокорларини, тамагирларини, товламачиларини, бутпарастларини назарда тутмаган эдим, акс ҳолда, сизлар бу дунё билан бутунлай алоқани узишингизга тўғри келар эди.