Шундай қилиб, Эгангиз Худо ҳақиқий Худо эканини билиб қўйинглар. У содиқ Худодир! Уни севадиган, Унинг амрларини бажарадиганларнинг мингинчи авлодигача аҳдини содиқ сақлайди.
Раббийга олқишлар бўлсин, У ҳар куни оғирлигимизни кўтаради. Худо бизнинг нажотимиздир.
Қиёмат кунида бойлик фойда бермайди, солиҳлик эса ўлимдан сақлайди.
Сизларни Ўз Ўғли Раббимиз Исо Масиҳ билан мулоқот қилишга чорлаган Худо садоқатлидир.