Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Зеро, баъзилар, ҳамма нарсани тановул қилиб бўлади, деб ишонади, баъзи имони сустлар эса фақат сабзавот ейди. Ҳамма нарсани ейдиган одам, ҳар қандай нарсани емайдиган одамдан нафратланмасин. Шунингдек, ҳар нарсани ҳам еявермайдиган одам, ҳамма нарсани ейдиган одамни ҳукм қилмасин, чунки Худо уни имонлилар қаторига қабул қилган. Сен ким бўлибсанки, бировнинг хизматкорини тергайсан? Хизматкорнинг тўғри ёки нотўғри иш қилганини унинг хўжайини тасдиқлайди–ку! Хўжайин хизматкорни бошқаргани учун хизматкор тўғри иш қилади, бу хўжайин Раббимиз Исодир. Айрим одамлар бир кунни бошқа кундан устунроқ ҳисоблайдилар, яна бошқа бир одамлар эса кунларнинг ҳаммасини баравар деб ҳисоблайдилар. Ҳар бир киши ўз фикрида маҳкам турсин. Бирор кунни бошқасидан устун деб билган одам Раббимиз Исони улуғлаш учун шундай қилади. Ҳамма нарсани ейиш мумкин деб билган одам ҳам Раббимизни улуғлаш учун шундай фикрлайди, чунки у овқати учун Худога шукур айтади. Ҳар нарсани емайдиган одам ҳам Раббимизни улуғлаш учун шундай қилади, у ҳам овқати учун Худога шукур айтади! Зеро, ҳеч биримиз фақат ўзимиз учун яшамаймиз, фақатгина ўзимиз учун ўлмаймиз. Ахир, яшасак, ҳаётимиз билан Раббимиз Исога шуҳрат келтирамиз, ўлсак ҳам, ўз ўлимимиз билан Раббимизга шуҳрат келтирамиз. Демак, яшасак ҳам, ўлсак ҳам, Раббимизга тегишлимиз. Масиҳ ўликларнинг ҳамда тирикларнинг Раббийси бўлиш учун ўлди ва ўликдан тирилди. Шундай экан, нима учун биродарингизни ҳукм қиляпсиз? Нима учун биродарингиздан нафратланяпсиз? Ахир, ҳаммамиз Худонинг ҳукм курсиси олдида туриб, жавоб берамиз–ку! Бу масаладаги фикрингизни Худонинг Ўзи ҳукм қилсин. Тутган йўлини ҳукм қилмаган одам бахтиёрдир. Аммо ҳамма ҳам буларни билмайди. Орангизда баъзилар “бутлар бор” деган фикрга шунчалик ўрганиб қолганки, бутларга келтирилган қурбонлик гўштини еганда уларнинг виждони қийналади, чунки улар бундай гўшт ейишни ҳали ҳам бутларга сажда қилиш деб билади.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода