Улар овқатланаётганда, Исо нонни олди, дуо ўқиб синдирди. Нонни шогирдларига бериб: — Олиб енглар, бу Менинг танамдир, — деди.
Шароб қуйилган косани ҳам олди, шукрона дуосини ўқиб, уларга узатди: — Бундан ҳаммаларинг ичинглар, — деди.
— Бу шароб Худонинг аҳдини билдиради. Бу аҳд кўпларнинг гуноҳини ювиш учун тўкиладиган қоним эвазига кучга киради.
Улар овқатланаётганда, Исо нонни олди, дуо ўқиб синдирди. Нонни шогирдларига бериб: — Олинглар, бу Менинг танамдир, — деди.
Шароб қуйилган косани ҳам олди, шукрона дуосини ўқиб уларга узатди. Ҳаммалари ундан ичдилар.
Исо уларга деди: — Бу шароб Худонинг аҳдини билдиради. Бу аҳд кўплар учун тўкиладиган қоним эвазига кучга киради.
Сўнгра нонни олди, шукрона дуосини айтиб синдирди ва шогирдларига бериб деди: — Бу нон Менинг танамни билдиради. Танам сизлар учун фидо бўлади. Биргаликда нон синдириб еганингизда Мени хотирланглар.
Овқатланиб бўлганларидан кейин, Исо яна шароб қуйилган косани олиб, шундай деди: — Бу коса Худонинг янги аҳдини билдиради. Бу аҳд сизлар учун тўкиладиган қоним эвазига кучга киради.