Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Бундан буён Исроил халқи ўз қурбонликларини эчки жинларга келтирмасин, Эгамизга бевафолик қилмасин. Бу қоидага улар доимо, авлодлари оша риоя қилишсин. Худога эмас, жинларга қурбонлик келтирди. Бу худоларни ўзлари билмас эди, Бу худолар яқинда пайдо бўлган, Ота–боболари улардан қўрқмаган эди. Ер ёрилиб, Датанни ютиб юборди, Абурам билан шерикларини ямлаб юборди. Қиёмат кунида кўплар Менга шундай дейдилар: «Ё Раббий, ё Раббий, биз Сенинг номинг билан ваъз қилган эдик! Сенинг номинг билан жинларни қувиб чиқаргандик! Сенинг номинг билан кўп мўъжизалар қилган эдик–ку!» Имонсизлар билан шерик бўлманглар. Солиҳлик билан қабиҳликнинг орасида қандай алоқа бор?! Нур билан зулмат орасида қандай умумийлик бўлиши мумкин?! Масиҳ билан шайтон орасида қандай иттифоқ бўлиши мумкин?! Имонли билан имонсизнинг орасида қандай шериклик бўлиши мумкин?! Худонинг маъбади билан бутлар орасида қандай умумийлик бор?! Ахир, биз барҳаёт Худонинг маъбадимиз–ку! Худо шундай деб айтган: “Мен уларнинг орасида яшайман, Уларнинг орасида юраман. Мен уларнинг Худоси бўламан, Улар эса Менинг халқим бўлади.” Бинобарин, Эгамиз шундай деган: “Халқлар орасидан чиқинглар, Улардан ажралиб чиқинглар, Ҳаромга қўл теккизманг, Шунда Мен сизларни қабул қиламан.”
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода