Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Ҳар биримиз ўзганинг манфаатини кўзлаб, унга далда бериш ниятида уни мамнун қилишга ҳаракат қилайлик. Ўша мақсадимни кўзда тутиб, яҳудийлар учун яҳудийдай бўлдим, Мусонинг қонунига тобе бўлмасам–да, бу қонунга тобе бўлганлар орасида худди улардай яшадим. Мусонинг қонунини билмаганлар орасида бўлганимда, улар ҳам Исонинг шогирдлари бўлсин деб, худди шулардай яшадим. Тўғри, мен Худонинг қонунидан озод эмасман, Масиҳнинг амрларига тобеман. Заиф инсонлар ҳам Исони танисинлар деб, уларнинг орасида бўлганимда заиф инсондай бўлдим. Ҳеч бўлмаса баъзиларни қай йўл билан бўлса–да, қутқарай деб, ҳаммага ҳамма нарса бўлдим.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода