Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Зафаниё
1 2 3
Параллельные места
Эгамизга умид боғла, Дадил бўл, юрагингга далда бер, Эгамизга умид боғла! Эгамиз шундай дейди: “Барча халқлар бўлсин сафарбар, Ҳукм водийсига келишсин улар. Мен у ерда ўтирарман, Ҳамма халқлар устидан ҳукм чиқарарман. Башорат белгиланган вақтда амалга ошади. Ўша вақт ҳадемай етиб келади, башорат рўёбга чиқади. Борди–ю, у кечикадиган бўлса, сабр қилгин. У албатта бажо бўлади, кеч қолмайди. Эгамизнинг ғазаб кунида Кумуш ҳам, олтин ҳам уларга нажот бермайди. Эгамизнинг рашк ўти Бутун дунёни куйдириб ташлайди. Ҳа, ер юзида яшаган ҳаммани Эгамиз даҳшатли тарзда йўқ қилади. Шамол учирадиган сомондай Йўқ бўлиб кетмасингдан олдин, Эгамизнинг алангали қаҳрига Учрамасингдан олдин, Эгамизнинг ғазаб куни Келмасдан олдин эсингни йиғиб олгин!
Зафаниё
1 2 3
Выбор основного перевода