Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Зафаниё
1 2 3
Параллельные места
Шунда сизларга уйимда Ўғилу қизларимникидан ҳам кўра, Яхшироқ ном, хотира бераман. Бу ном йўқолмайдиган, абадий бир ном бўлади.” Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен яратадиган янги ер ва янги осмон кўз олдимда қанча турадиган бўлса, авлодларингиз ҳам, номингиз ҳам шунча туради. Ҳа, Мени топасизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мен сизларни яна фаровонликка эриштираман. Сизларни сургун бўлган барча халқлар орасидан, ҳамма юртлардан йиғиб оламан. Сизларни Ўзим чиқариб юборган она юртингизга қайтариб олиб келаман.” Эгамизнинг каломи шудир. Ё Эгам Раббий! Сен Ўз қудратинг ва ажойиботларинг билан еру осмонни яратдинг. Сенинг қўлингдан келмайдиган нарса йўқ. Яна айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен сизларни халқлар орасидан йиғиб оламан. Ҳа, сизлар бегона юртларга тарқалиб кетдингиз, аммо Мен сизларни у ерлардан олиб чиқаман. Исроил юртини сизларга қайтариб бераман.» Адашган сурувни қидирган чўпондай қўйларимни излайман. Булутли, қоронғи кунда ҳар ёққа тарқалиб кетган қўйларимни ҳамма жойдан халос қилиб олиб келаман. Шунинг учун халқимга башорат қилиб айт: “Эгамиз Раббий шундай демоқда: «Эй халқим Исроил, Мен қабрларингизни очиб, сизларни у ердан чиқараман. Сўнг сизларни ўз юртингиз — Исроилга қайтариб олиб бораман. сўнг халққа айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен ҳар ёққа тарқалиб кетган халқимни ўзга халқлар орасидан йиғиб оламан. Уларни ўз юртларига олиб келаман. Яҳудо халқининг омон қолганлари Юртингга эгалик қилади. Чўпонлари юртингда қўй–эчкиларини ўтлатишади, Улар Ашқалондаги ташландиқ уйларда тунашади. Ахир, Эгаси Худо уларга ғамхўрлик қилади, Уларни яна фаровонликка эриштиради. Сизларга зулм ўтказган халқлар билан Ўшанда Ўзим ҳисоб–китоб қиламан. Мен чўлоқларни қутқараман, Ҳайдаб юборилганларни йиғиб оламан. Улар шарманда бўлган ҳар бир юртда Обрў ва шуҳрат топадилар.
Зафаниё
1 2 3
Выбор основного перевода