Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Зафаниё
1 2 3
Параллельные места
Эгамиз шундай демоқда: “Пайғамбару руҳонийлар бетавфиқдирлар, Ҳатто Менинг уйимда ҳам қабиҳлик қилганларини кўрдим. Руҳонийларингиз қонунимни бузиб, муқаддас нарсаларимни булғадилар. Муқаддас билан оддий нарсанинг фарқига бормадилар. Одамларга нима ҳарому нима ҳалол эканини ўргатмадилар, Шаббат кунларига риоя қилмадилар, хуллас, халқим орасида Мени беобрў қилдилар. Эй Исроил, билиб қўйгин: Ҳисоб–китоб вақти келди! Жазо олиш пайти етди! Кўплаб гуноҳларинг сабабли, Чексиз адоватинг туфайли, Сен пайғамбарларни аҳмоқ ҳисоблайсан, Руҳдан илҳомланган одамларни телба деб биласан.
Зафаниё
1 2 3
Выбор основного перевода