Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Зафаниё
1 2 3
Параллельные места
Исроил халқи Мен бунёд этган фарзандларини кўрганда Улар Менинг номимни муқаддас деб билади, Мени — Ёқуб наслининг Худосини муқаддас деб тан олади. Ҳа, Мен, Исроил Худосининг ҳузурида ҳайратда туради. Халқингнинг ҳаммаси солиҳ бўлади, Улар юртни то абад мулк қилиб олади. Ўзим ўтқазган ниҳолдир улар, Менга шуҳрат келтирсин деб, яратган Қўлларимнинг ижоди улар. Бундан буён ўзга халқлар сизларни таламайди, юртдаги ёввойи ҳайвонлар сизларни ғажимайди. Сизлар осойишта ҳаёт кечирасиз, ҳеч ким сизларга таҳдид солмайди. Ором олар ҳар ким ўз узумзорида, Ўтирар ҳар ким ўз анжирзорида, Бирор кимса уларга таҳдид солмайди. Буни Сарвари Оламнинг Ўзи айтди! Чўлоқларни омон сақлайман, Ҳайдаб юборилганлардан кучли бир халқ бунёд этаман, Ўша кундан бошлаб, то абад Мен, Эгангиз, Сион тоғида уларга ҳукмронлик қиламан.” Эгамизнинг қудрати ила ўша ҳукмдор сурувини боқади, Ўз Эгаси Худонинг улуғворлиги ила уларни бошқаради. Исроил халқи хатарсиз яшайди, Ахир, ҳукмдорининг довруғи бутун дунёга ёйилади. Эгамизнинг каломи шудир: “Мен Қуддусга қайтаман, Сион Менинг масканим бўлади. Шунда Қуддус садоқатли шаҳар деб аталади. Менинг тоғим — Сарвари Оламнинг тоғи муқаддас тоғ деб аталади.” Қуйидаги айтганларимни қилишингиз керак: бир–бирингизга ҳақиқатни айтинг. Ҳукм қилганингизда одил қарор чиқариб, тинчлик ўрнатинг. Мен яхши чўпонман. Яхши чўпон қўйлари учун жонини фидо қилади. Уларнинг тилида ёлғон–макр йўқ, улар бенуқсондирлар.
Зафаниё
1 2 3
Выбор основного перевода