Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Зафаниё
1 2 3
Параллельные места
Халқнинг ўндан бири қолса ҳам Ёндириб юборилади. Аммо қайрағоч, эман дарахтлар кесилганда Тўнкалари қолгани каби, Ундан ҳам тўнка қолади. Унинг тўнкаси Муқаддас уруғдир.” Ҳа, Исроил Мисрдан чиққанда, Уларга йўл очилганидай Эгамизнинг халқидан қолганларга Оссуриядан катта йўл очилади. Халқларнинг элчиларига қандай жавоб берилар? “Эгамиз Қуддусни барқарор қилди. Ўз халқи орасида муҳтож бўлганлар У ерда паноҳ топади”, жавоби шудир. Мен баъзи бир одамларнинг жонини қирғиндан сақлаб қоламан. Бироқ уларни бошқа юртларга, бегона халқлар орасига қувиб юбораман. Эгамиз яхшидир, Кулфат кунида қўрғондир У, Худода паноҳ топганларни сақлайди У. Эй биродарларим, Худо сизларни даъват қилганда қандай одам эдингизлар, бир эсга олинг–чи! Инсоний нуқтаи назардан қараганда, орангизда доно, қудратли ёки олижаноблар кўп эмасди.
Зафаниё
1 2 3
Выбор основного перевода