Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Зафаниё
1 2 3
Параллельные места
Ҳа, инсоннинг мағрурлиги ерга урилади, Одамзоднинг манманлиги йўқ қилинади, Ёлғиз Худо ўша куни юксалади. Зотан, Сарвари Оламнинг бир куни бор, Қарши чиқар У жамики кибор, кеккайганларга. Ўша мағрурларга қарши бўлар, Уларнинг ҳар бирини ерга урар. Шундай қилиб, инсон шарманда бўлди, Одамзод тиз чўктирилди, Киборларнинг кўзлари ерга қаради. Исроилни эса Эгамиз қутқарди, То абад нажот берди! Эй Исроил халқи, сизлар шарманда бўлмайсиз, То абад уятга қолмайсиз! Зеро, эй Исроил, бутун хонадонинг фақат Менинг муқаддас тоғимда, Исроилнинг баланд тоғида, ўша юртда Менга сажда қилади, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Ўша ерда сизларни қабул қиламан. Ҳадялару аъло инъомларингизни, муқаддас тортиқларингизни келтиришни буюраман. Энди сизлар хоҳлаганингизча ейсиз, Сизлар учун ажойиботлар кўрсатган Мен, Эгангиз Худога ҳамду сано айтасиз. Эй халқим, ҳеч қачон шарманда бўлмайсан энди! Эй Исроил, Мен орангда эканимни билиб оласан шунда, Мен Эгангиз Худоман, йўқдир Мендан бошқаси. Эй халқим, ҳеч қачон шарманда бўлмайсан энди! Сарвари Олам шундай дейди: “Ана, Эгангизнинг куни яқинлашиб қолди. Ўша кун ловуллаган тандирдай бўлади. Такаббурлар билан ёвузларнинг ҳаммаси гўё хас–чўпдир. Келаётган ўша куни ҳаммаси ёндириб ташланади. Улардан на шохлар, на илдизлар қолади. Ўзингизча: «Биз Иброҳим наслиданмиз», деб айтишни хаёлингизга ҳам келтирманглар! Сизларга шуни айтай: Худо мана бу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир. Ўша пайтдаги қилмишларингизнинг оқибати нима бўлди?! Ҳозир улардан уяляпсиз, ўша қилмишларингизнинг оқибати ўлим–ку!
Зафаниё
1 2 3
Выбор основного перевода