Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Зафаниё
1 2 3
Параллельные места
Камбағал, бечоралар кулфатда қолганда, Сен уларга бошпана бўлдинг. Пешиндаги жазирамадан соя, Жаладан паноҳ бўлдинг. Ваҳший ғанимларнинг ҳужуми бўрондай бўлди. Сен эса бизнинг паноҳимиз бўлдинг. Йигит қиз билан турмуш қургандай, Ўғилларингиз юртингизга боғланиб, Унга эгалик қилади. Куёв келин билан қандай шод бўлса, Худойингиз сиз билан шундай севинади. Эдомдан келаётган ким? Қизил либос кийиб, Бозрах шаҳридан келаётган ким? Кўзни қамаштирувчи кийимлар кийиб, Катта куч билан қадам босган ким? Эгамиз шундай деди: “Бу Мен, Эгангизман! Қутқариш кучига эгаман. Ғалабани эълон қилишга келмоқдаман.” Аммо сен сургунда бўлган Исроил халқига шундай хабар етказ: «Эгамиз Раббий айтмоқда: Мен сизларни олисдаги халқлар орасига жўнатдим. Бошқа юртларга тарқатиб юбордим. Бироқ бегона юртдаги мусофирлик даврингизда, Ўзим сизларга саждагоҳ бўламан.» Пайғамбарлари катта кетади, Ҳаммаси қаллоблик қилади. Руҳонийлари Худонинг уйини ҳаром қилади, Худонинг қонунини бузади. Аммо Эгамиз ҳамон шаҳардадир. У доимо тўғри иш қилади, У ноҳақлик қилмайди асло! У ҳар куни эрталабдан адолат ўрнатади, Тонг саҳардан одиллик билан иш тутади, Фосиқлар эса уялмай ёмонлик қилаверади. Бу кун Худонинг ғазаб кунидир. Ўша куни ҳамма азоб–уқубат чекади, Ҳамма ёқ вайронаю харобазорга айланади. Зимзиё зулмат куни бўлар ўша кун, Булут қоплаган тим қоронғи бўлар ўша кун!
Зафаниё
1 2 3
Выбор основного перевода