Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бадкирдорлар мазлумнинг ниятини пучга чиқарса ҳам, Эгамиз мазлумларнинг паноҳидир. Кўп мўъжизалар кўрсатдинг, эй Эгам Худо, Бизга қаратилган кўп ниятларингни бажардинг. Бирор зот Сенга тенг кела олмас, Оғиз очиб, мўъжизаларинг ҳақида айтсам, Нақадар кўплигини санай олмасдим. Ҳаётим кўпчиликка ўрнак бўлди, Чунки Сен менинг мустаҳкам паноҳимсан. Мен ўлмайман. Ҳа, мен яшайман, Эгамнинг ишларини нақл қиламан. Покдил бўлганлар бахтлидир, Чунки улар Худони кўрадилар. Худога яқинлашинглар, шунда У сизларга яқинлашади. Эй гуноҳкорлар, қўлларингизни гуноҳдан тозаланглар! Бир вақтнинг ўзида ҳам Худога, ҳам дунёга кўнгил боғлаганлар, қалбингизни покланглар! Шундай экан, самимий қалб ва мустаҳкам ишонч билан Худога яқинлашайлик. Ахир, Масиҳ Ўз қони билан қалбларимизни тозалаб, виждонимизни қийнаган ҳамма гуноҳлардан поклади. Баданимиз ҳам тоза сув билан ювилди.
Выбор основного перевода