Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунинг учун Мен, Исроил халқининг Худоси — Эгангиз, айтаманки, авлодинг ва отангнинг авлоди Менга абадий хизмат қиладилар, деб айтган бўлсам ҳам, энди бундай бўлмайди! Мени иззат қилганни Мен ҳам иззат қиламан, Мени хор қилган эса шарманда бўлар. Фосиқлар тушдай ўтиб кетадилар, уларни топиб бўлмайди. Кечаси кўринган шарпадай ғойиб бўладилар. Фосиқларнинг чироғи бирон марта бўлса ҳам ўчдими? Бошига тез–тез кулфат тушиб турибдими? Худо Ўз ғазабида уларга қийноқ беряптими? Шунда Раббий қўзғалди уйқудан уйғонгандай, Шаробдан ҳайқираётган баҳодирдай. Эй Қуддус, сизга қарши чиққан халқлар йўқ бўлиб кетади. Сизнинг қалъангизга ҳужум қилган ваҳший элатлар Тундаги туш каби ўтиб кетади.
Выбор основного перевода