Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қўли ҳалол, қалби тоза инсонлар, Сохта нарсаларга кўнгил қўймаганлар, Ёлғондакам онт ичмаганлар. Эй Худо, менда тоза юрак яратгин, Содиқ қалбни менга яна бир бор бергин. Уларнинг тили ўзларининг бошини ейди, Уларни кўрганлар қалтираб кетади. Сен, эй Раббий, яхшисан, кечиримлисан, Сенга илтижо қилганларга Содиқ севгингни кўрсатасан. Покдил бўлганлар бахтлидир, Чунки улар Худони кўрадилар. Исо яқинлашиб келаётган Натанилни кўриб, у ҳақда шундай деди: — Ана Исроилнинг ҳақиқий авлоди. У ҳийла деган нарсани билмайди.
Выбор основного перевода