Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамга айтдим: “Менинг Раббимсан, Сендан бошқа менинг буюк бахтим йўқ.” Эй Эгам! Барқарорлигим Сенсан, Муваффақиятим ҳам Ўзингдирсан, Келажагимни Сен таъминлайсан. Эй Эгамиз, йўл–йўриқларинг ила Сенга умид қиламиз. Сенинг номингни шарафлаш Кўнглимиз истагидир. Лекин Мен берадиган сувдан ким ичса, абадий чанқамайди. Мен берадиган сув ўша одамнинг вужудида булоққа айланиб, то абад ҳаёт сари жўшиб оқади. Ҳа, ҳамма нарса қадрсиздир, чунки Раббим Исо Масиҳни таниб–билишдан афзалроқ ҳеч нарса йўқ деб ҳисоблайман. Уни деб, мен ҳамма нарсадан воз кечдим. Масиҳга сазовор бўлиш, бутунлай Унга тегишли бўлиш учун ҳамма нарсани ахлат деб билдим. Энди қонунга риоя қилиш орқали солиҳликка эришишга умид қилмайман, аксинча, Масиҳга бўлган имоним билан солиҳликка эришишга интиламан. Ҳа, бу солиҳликни Худо имон туфайли беради.
Выбор основного перевода