Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша юртнинг аҳолиси билан сулҳ тузманглар. Улар ўз худолари ортидан ҳирс билан эргашадилар. Улар билан сулҳ тузсангиз, ўз худоларига қурбонликлар келтираётганларида сизларни ҳам ўзларига қўшилишга таклиф қиладилар. Сизлар улар билан бориб, қурбонликларидан тановул қиласиз. Фосиқлар эса албатта ҳалок бўлади, Эгамиз ғанимлари қирдаги гуллардай қурийди, Улар тутун каби тарқалиб, йўқ бўлиб кетади. Ишлари билан ўзларини булғадилар, Қилмишлари билан Эгамизга бевафолик қилдилар. Фосиқдан нажот узоқдадир, Сенинг фармонларингни улар изламаслар. Эй Эгамиз, Сен Исроилнинг ёлғиз умидисан! Сени тарк этганларнинг ҳаммаси шарманда бўлар, Сендан юз ўгирганларнинг исмлари тупроққа ёзилар. Эй Эгамиз, улар Сени тарк этдилар. Ҳа, ҳаётбахш сув булоғидан воз кечдилар. Халқимнинг ҳолига вой! Ахир, улар Мендан узоқлашди! Энди нобуд бўлишади! Ахир, Менга қарши бош кўтаришди! Уларни халос қилардим–у, Аммо Менга ёлғон гапиришди. Эй садоқатсиз бандалар! Дунё билан дўстлик Худога душманлик эканлигини наҳотки билмасангизлар?! Ким дунё билан дўст бўлишни истаса, Худога душман бўлади.
Выбор основного перевода