Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Эгам! Ҳатто зулмат водийсида юрсам ҳам, Хавф–хатардан қўрқмайман, Ахир, Сен мен билан биргасан. Сенинг чўпон таёғинг, Хивичинг мени ҳимоя қилади. Ҳатто қоқилса ҳам йиқилиб тушмайди, Эгамиз мадад бериб, қўлидан ушлайди. Сенинг ортингдан қолмай эргашаман, Ўнг қўлинг мени маҳкам тутади. Бутрус шундай жавоб берди: — Ҳазрат, биз Сиздан бошқа кимга ҳам борар эдик?! Абадий ҳаёт бахш этувчи сўзлар Сизда–ку! Ким бизни Масиҳнинг меҳр–муҳаббатидан ажрата олади? Азоб–уқубатми, изтиробми, қувғинми, очликми, яланғочликми, хавф–хатарми ёки қиличми? Муқаддас битикларда ёзилган–ку: “Сен туфайли ҳар куни ўлимга дуч келамиз, Бўғизланадиган қўйдай бўлиб қолганмиз.” Ахир, бизни яхши кўрадиган Масиҳ орқали ҳамма қийинчиликлар устидан бутунлай ғалаба қозонамиз. Мен аминманки, ўлим ҳам, ҳаёт ҳам, фаришталару жинлар ҳам, ҳеч қандай ғайритабиий кучлар ҳам, ҳозиргию келгуси ҳодисалар ҳам, баландликлару чуқурликлар ҳам, яратилган биронта мавжудот ҳам бизни Раббимиз Исо Масиҳ шахсидаги Худонинг меҳр–муҳаббатидан жудо қилишга қодир эмас.
Выбор основного перевода