Шунда ҳам сен: «Худо нимани биларди, Зулмат орасидан У қандай ҳукм қила оларди», дейсан.
Улар ўз кўнгилларида: “Худо қилмишларимизни унутган, У кўзларини юмиб олган, ҳеч нарсани кўрмайди”, деб ўйлайди.
Улар айтяпти: “Эгамиз кўрмас, Ёқубнинг Худоси эътибор бермас.”
Ҳолингизга вой! Эгамиздан режаларингизни яширяпсиз, Ишларингизни қоронғиликда қиляпсиз. “Ким бизни кўрарди, ким бизни биларди?” дейсиз.