Ҳузурингда уларни ҳимоя қиласан, Инсон фитналаридан омон сақлайсан. Уларни Ўз чодиринг остида Иғволардан сақлаб турасан.
Жонимга қасд қилганлар менга тузоқ қўяди, Менга ёмонлик истаганлар кулфатдан сўз очади, Кун бўйи ёлғон сўйлаб, фитна қилади.
Нафратга тўла сўзларни устимга ёғдирарлар, Сабабсиз менга ҳужум қиларлар.
Ҳар тарафдан ўраб, менга ҳужум қилганди, Эгамнинг қудрати билан уларни улоқтирдим.