Шоул қирнинг бир томонидан, Довуд билан унинг одамлари эса қирнинг бошқа томонидан боришарди. Довуд тезда Шоулдан қочиб қутулмоқчи эди. Шоул эса сипоҳлари билан Довуд одамларининг йўлини тўсмоқчи бўлиб, ўраб олаётган эди.
Фосиқ қиличини суғуриб, камонини тортади, Бечора, мазлумни йиқитишга шайланади, Солиҳларни ўлдирмоқ истайди.
Қаҳр–ғазабинг кун бўйи мени тўфондай ўраб олади, Мени ҳар тарафдан қуршаб олади.