Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У эса менинг юрган йўлимни билади, У мени синагандан кейин соф тилладай бўламан. Фосиқларнинг ёвузлиги барҳам топсин, Солиҳлар барқарор бўлсин. Онгу юракларни синагувчи Сенсан, Эй одил Худо! Синаб, имтиҳон қил мени, эй Эгам! Юрагимни, ниятимни синаб кўр! Ўзимга ўзим шундай дейман: “Юрар йўлларимни кузатиб борай, Гуноҳ сўздан тилимни тийиб юрай, Фосиқлар ҳамон ўраб тураркан мени, Қулф уриб ёпиб олай оғзимни.” Эй Худо, Сен бизни синадинг, Кумушни тозалагандай бизни тозаладинг. Эй Сарвари Олам, Сен адолат билан ҳукм қиласан, Инсоннинг юрагини, хаёлларини синайсан. Душманларимдан ўч олганингни кўрай, Даъвоимни Ўзинг ҳал қил! Ўша кунлар келганда Исроилдан бирон гуноҳ топилмайди, Яҳудо ҳам бенуқсон бўлади, — деб айтмоқда Эгамиз. — Зеро, Мен асраган халқимнинг гуноҳларини кечираман.” Мен мана шу қолган учдан бир қисмини Оловдан ўтказиб поклагандай поклайман. Уларни кумушни тоблагандай тоблайман, Олтинни синагандай синайман. Улар Менга илтижо қиладилар, Мен эса уларга жавоб бераман. «Улар Менинг халқимдир», дейман Мен. Улар эса: «Эгамиз бизнинг Худойимиздир», деб айтишади.” Чунки синовлар имонингизнинг самимий эканлигини исботлаш учун керакдир. Ҳатто йўқ бўлиб кетадиган олтин ҳам оловда тобланиб, синалади. Сизнинг имонингиз эса олтиндан минг баробар қадрлироқдир. Исо Масиҳ охиратда келганда синовдан ўтган имонингиз сизларга мақтов ва шон–шараф келтиради.
Выбор основного перевода