Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен у билан жумбоқли башоратлар орқали эмас, балки юзма–юз, очиқ–ойдин гаплашаман. Мусо Мен, Эгангизнинг шарпасини кўради. Наҳотки сизлар Менинг қулим Мусога қарши гапиришдан қўрқмадингизлар?! Терим ириб кетган бўлса ҳам, Мана шу танамда Худони кўраман. Мен Уни ўз кўзларим билан кўраман, Ҳа, мен кўраман, бошқа ҳеч ким эмас. Юрагим орзиқиб кетяпти! Кўп одамлар айтади: “Яхши замонларни ким бизга кўрсатади?!” деб. Эй Эгам, жамолинг бизга нурларини сочсин! Дон ва шароби мўл бўлганлар қувонади, Сен юрагимга ундан ҳам кўпроқ шодлик бердинг. Эгамиз адолатлидир, У тўғри ишларни севади, Тўғри юрадиган инсон Унинг марҳаматидан баҳраманд бўлади. Менга ҳаёт сўқмоғини Ўзинг кўрсатасан, Ҳузурингда шодлик мени қамраб олади, Менга боқий ҳузур–ҳаловатни Сен берасан. Покдил бўлганлар бахтлидир, Чунки улар Худони кўрадилар. Ҳа, азизларим, ҳозир биз Худонинг фарзандларимиз. Аммо келажакда ким бўлишимиз бизга ҳануз очилмаган. Фақат шуни биламизки, ўша пайт келганда, биз Худо сингари бўламиз, чунки Худонинг Ўзини кўрамиз. Шунда биз ҳақиқат аҳли эканимизга ишонч ҳосил қиламиз. Ҳаттоки виждонимиз қийналганда ҳам “Худо ҳамма нарсани билади, У виждонимиздан ҳам улуғ” деган ҳақиқат билан Худонинг ҳузурида ўзимизни тинчлантира оламиз. Камолот зоҳир бўлганда эса тўлиқсиз нарсалар бартараф бўлади.
Выбор основного перевода