Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фарзандлари ўсиб, ўз ўрнини топганини кўради, Невараларини ҳам кўришга муяссар бўлади. Фосиқларнинг болалари қўзиларга ўхшаб сакрайдилар, Фарзандлари ўйнаб–кулиб юраверадилар. Ер юзида банда уларни ваҳимага солмасин дея, Уларга Сен адолат қиласан. Фосиқнинг яшнаётганини кўрганимда, Такаббурларга ҳасад қилдим. Улар оғриқ нималигини билмайдилар, Таналари соппа–соғ, бақувват. Бошқалардай улар дард тортмайдилар, Бошқалардай улар азоб чекмайдилар. Киборлик уларнинг бўйнидаги маржон бўлади, Зўравонликни улар либос қилиб кийиб олган. Уларнинг кўзларини ёғ босиб қолган, Хаёлларида аҳмоқона ниятлар тўлиб–тошган. Қаранг, Ёқуб хонадони тўла кумуш, олтинга, Чек–чегараси йўқ хазиналарининг, Уларнинг юрти тўладир отларга, Чек–чегараси йўқ жанг араваларининг. Бировга хайр–садақа берганингиз ҳақида ҳаммага жар солиб юрманглар. Иккиюзламачиларгина одамлардан таҳсин олиш учун синагогаларда ва кўча–кўйда шундай қиладилар. Сизларга чинини айтайин: улар ўз мукофотини олиб бўлганлар. Ибодат қилганингизда, иккиюзламачиларга ўхшаманглар. Улар ўзларини ҳаммага кўрсатиш учун синагогаларда ва кўчаларнинг бурчакларида туриб ибодат қилишни яхши кўрадилар. Сизларга чинини айтай: улар ўзларининг мукофотларини олиб бўлганлар. Рўза тутаётганингизда, иккиюзламачилар каби, қовоқ солиб юрманглар. Улар рўза тутаётганларини бошқаларга кўрсатиш учун ювиниб–таранмайдилар. Сизларга чинини айтайин: улар ўз мукофотларини олиб бўлганлар. Ҳа, айёр иш бошқарувчи ишини боплаб бажарди! Чиндан ҳам бу дунёнинг одамлари замондошлари орасида нур аҳлига қараганда ўз ишига анча пишиқдирлар. Иброҳим унга шундай деб жавоб берибди: — Унутма, ўғлим, сен ҳаётлигингда ҳамма яхши нарсаларингни олиб бўлдинг, Лазар эса фақат ёмонлик кўрди. Энди у бу ерда тасалли топяпти, сен бўлсанг, азоб чекяпсан.
Выбор основного перевода