Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Исроилни саҳродан, Увиллайдиган даштдан топиб олди. Уни Ўз бағрига олди, Унга ғамхўрлик қилиб, Кўз қорачиғидай сақлади. Гўё бургут инидагиларни уйғотиб, Ўз полапонлари узра айлангандай, Қанотларини ёйиб, полапонларини кўтаргандай, Қанотлари устида уларни олиб юргандай, Яхшиликларинг учун Эгамдан қайтсин. Сен паноҳ истаб келган Исроил халқининг Худоси — Эгамдан сенга тўлиқ мукофот бўлсин. Содиқ севгинг, эй Худо, нақадар бебаҳодир! Қанотларинг соясида инсонлар паноҳ топади. Сени У қанотлари остига олар, Унинг паноҳида бехатар бўласан, Садоқати билан сенга қалқон, девор бўлар. Эй Қуддус! Сизларни талон–тарож қилган халқлар олдига Сарвари Олам мени юборди. Шу орқали У Ўз шуҳратини намоён қилмоқчи. У шундай айтмоқда: “Сизларга текканлар худди Менинг кўз қорачиғимга теккандай бўлади. Эҳ Қуддус, Қуддус! Пайғамбарларни қатл этиб, ҳузурига юборилганларни тошбўрон қилувчи шаҳар! Товуқ ўз жўжаларини қанотлари остига қандай тўпласа, Мен ҳам сенинг халқингни бир неча марта шундай тўпламоқчи бўлдим. Лекин сен истамадинг.
Выбор основного перевода