Омборларимиз ноз–неъматларга тўлиб–тошсин, Қўйларимиз минглаб, ўн минглаб яйловларда кўпайсин.
Шунда омборинг тўлиб–тошади, янги шаробинг етиб ортади.
Мени севганлар бойликни мерос қилиб оладилар, уларнинг хазинасини тўлдираман.
Дононинг уйида ёғ ҳам, энг яхши нарсалар ҳам бор, ақлсиз эса уни сарфлаб юборади.
Ҳақиқатни сотиб ол, донолик, йўл–йўриқ, идрок ҳам ол, уларни сотма.