Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У сени олти ғам–ташвишдан қутқаради, Ҳа, етти қайғу–алам сенга яқинлашмайди. Душманларим чекиниб қочганларида, Қоқилиб, нобуд бўлди Сенинг ҳузурингда. Солиҳларнинг қайғулари кўп бўлса, Ҳамма қайғулардан Эгамиз халос қилар. Ҳатто қоқилса ҳам йиқилиб тушмайди, Эгамиз мадад бериб, қўлидан ушлайди. Бойлигига ишонган хонавайрон бўлади, солиҳ эса барг каби яшнайди. Фосиқ ўз қилмишлари туфайли ҳалокатга учрайди, солиҳ эса ўлимда ҳам паноҳ топади. Чунки улардан кулфат кутилмаганда келади, икковидан келадиган ҳалокатни ким билади?! Бокира қиз Исроил талафот кўрди, Энди у ҳеч қачон ўзини ўнглаб олмайди! Ташлаб кетилган, у ўз юртида ағнаб ётади, Унга туриш учун ҳеч ким ёрдам бермайди. Ҳолимни кўриб шод бўлмангиз, эй ғанимлар! Йиқилганимда ўзим туриб оларман. Зулматда ўтирганимда, Менга нур сочар Эгам.
Выбор основного перевода