Юртдаги миш–мишлар сизни қўрқитмасин, Юрагингизга ғулғула солмасин. Бир йил бир миш–миш бўлади, Кейинги йили бошқаси чиқади. Ҳа, юртдаги зўравонлик ҳақида миш–миш чиқади, Шоҳлар орасидаги уруш ҳақида миш–миш тарқалади.
Жасоратингиз сўнмаслиги ва кўнглингиз чўкмаслиги учун Исо ҳақида фикр юритинглар. Ахир, У гуноҳкорлар томонидан кўп хўрланиб, ҳаммасига чидаган–ку!