Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз эса Шомуилга деди: — Унинг чиройи ва қоматдорлигига қарама. Мен уни рад этдим, чунки Мен инсонлардай эмасман. Инсонлар ташқи кўринишига қарайди, Мен эса дилига қарайман. Ахир, У одамларнинг қилганларига яраша қайтаради, Қилмишларининг оқибатини ўз бошларига келтиради. Эй Раббий, Сенинг севгинг чексиздир. Шу боис Сен ҳар бир инсонни Қилган ишларига кўра, мукофотлайсан. Қулоқни яратган эшитмайдими?! Кўзни ато этган кўрмайдими?! Халқларга танбеҳ берувчи жазоламайдими?! Унинг Ўзи инсонга ўргатади–ку! Эгамиз инсоннинг ниятини англайди, Ниятларимиз беҳудалигини билади. Қоқилишингга У йўл қўймас, У посбонингдир, асло мудрамас. Ҳа, Исроилнинг посбонидир У, Мудрамайди, ухламайди У. Эгамиздир сенинг посбонинг, Эгамиздир ёнингдаги соянг сенинг. Кундузи офтоб сени урмас, Кечаси ой сенга зарар етказмас. Эгамиз сени ҳар қандай хатардан асрайди, Жонингни Эгамиз омон сақлайди. Ҳозир ва то абад қаерга борсанг ҳам, Эгамиз доим сенга посбонлик қилади. Одам сўзлари туфайли яхши нарсага эришади, меҳнати уни тақдирлайди. Одамнинг қилмишлари унинг назарида тўғри, лекин Эгамиз юракнинг поклигини ўлчайди. Одамнинг қилмишлари ўзининг назарида тўғри, аммо Эгамиз юракларни синайди. Ҳаммаси, ҳатто шоҳ ҳам, даланинг ҳосилига кўз тикиб, улуш талаб қилиб олади. Сен доно режалар тузиб, буюк ишлар қиласан. Фоний бандалар қилаётган барча ишларни кузатиб турасан. Уларни қилмишига яраша жазолайсан, қилган ишига яраша тақдирлайсан. Худо ҳар кимни қилган ишига яраша тақдирлайди. Масиҳ шундай демоқда: “Мен тез келаман, мукофотим Ўзим билан. Ҳар кимга қилмишига ярашасини бераман.
Выбор основного перевода