Фосиқларга ғайирлик қилмагин, Бадкирдорларга ҳасад қилмагин.
Фосиқнинг яшнаётганини кўрганимда, Такаббурларга ҳасад қилдим.
Сен билан даъволашганимда, эй Эгам, Сен ҳар доим ҳақ бўлиб чиқасан. Шундай бўлса–да, Сен билан яна гаплашмоқчиман, Адолат хусусида савол бермоқчиман. Нечун фосиқларнинг иши юришади? Нечун мунофиқлар роҳатда яшайди?