Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Қайсарники, — деб жавоб берди улар. — Ундай бўлса, Қайсарнинг ҳақини Қайсарга, Худонинг ҳақини Худога беринглар, — деди Исо. Ҳамма одамларни ҳурмат қилинглар. Имонли биродарларингизни яхши кўринглар. Худодан қўрқинглар, давлат раҳбарига иззат–эҳтиром кўрсатинглар. Ҳар бир инсон ўзининг устидан ҳукмрон бўлган ҳокимиятга бўйсунсин. Чунки Худо буюрмаган ҳокимият йўқ, мавжуд бўлган ҳар бир ҳокимиятни эса Худо тайин этган. Шунинг учун ҳокимиятга қаршилик кўрсатган одам Худо ўрнатган тартибга қарши чиққан бўлади. Қаршилик қилувчилар эса ўзларини ўзлари ҳукмга дучор қиладилар. Яхшилик қилганлар эмас, ёмонлик қилганлар ҳукмронлардан қўрқишлари керак. Ҳокимиятдан қўрқмасликни истайсанми? Унда яхшилик қилиб юр, шунда бошлиқнинг мақтовига сазовор бўласан. Чунки бошлиқлар одамларнинг манфаати учун Худонинг хизматидадирлар. Ёмон иш қилаётган бўлсанг, қўрққин, чунки жазо бериш қудрати бошлиқларга бекорга берилмаган. Улар Худонинг хизматкорлари бўлиб, ёмонлик қилувчиларга жазо берадилар, Худонинг ғазабини амалга оширадилар. Шунинг учун фақатгина ғазабга дучор бўлмаслик ниятида эмас, балки виждон ҳақи ҳам бошлиқларга бўйсуниш керак. Мана шу сабабдан солиқ ҳам тўлаш лозим. Чунки амалдорлар ўз вазифаларини бажариб, Худога хизмат қиладилар. Уларга нима тегишли бўлса, шуни беринг: солиқ йиғувчига — солиқ, бож олувчига — бож, обрўга лойиқ бўлганга — обрў, ҳурмату эҳтиромга лойиқ бўлганга — ҳурмат–эҳтиром.
Выбор основного перевода