Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Нима, Гиладда малҳам йўқмиди?! Табиб йўқмиди?! Ундай бўлса, нега халқим шифо топмаяпти? Сен уларга шундай деб айт: «Кечаю кундуз кўзларимдан ёш оқяпти, Ўзимни тўхтата олмаяпман. Зеро, бокира қизим — Менинг халқим, Қаттиқ зарба еди, оғир яраланди. Шунинг учун мен фарёд қиламан, Кўз ёшимни сел–сел оқизаман. Ахир, юпатувчим мендан узоқда, Жонимга оро кирувчи олисда. Эвоҳ, душманларим мендан ғолиб келди, Фарзандларим хонавайрон бўлди.” Йиғлайвериб кўзларим толган, Ичимда юрагим тўкилиб кетган. Жигар–бағрим эзилиб кетди, Ахир, менинг халқим қирилиб кетди! Оч қолган гўдагу чақалоқлар Шаҳар кўчаларида ҳушсиз ётибди! Шаҳар аҳлининг қалби Раббийга фарёд қилмоқда, Эй қиз Қуддуснинг деворлари! Кўз ёшингиз кечаю кундуз дарё бўлиб оқсин. Нолаю фарёдингиз асло тинмасин, Кўз ёшингиз тўхтамасин!
Выбор основного перевода