Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Эгамизнинг мурувватини татиб кўр, Эгамиз яхши эканлигини билиб ол. Нақадар бахтлидир Унда паноҳ топганлар. Тонгни кутган посбондан ҳам кўпроқ, Ҳа, тонгни кутган посбондан ҳам кўпроқ Менинг жоним Раббийга талпинади. Ўша куни улар шундай дейдилар: “Мана, бизнинг Худойимиз, Қутқарсин деб, Уни кутгандик, У бизга нажот берди. Келинглар, қувонайлик, севинайлик! Умид қилиб кутгандик, Мана, бизнинг Эгамиз.” Тун бўйи юрагим Сени қўмсайди, Ҳа, мен Сенга интиламан. Ер юзида Сенинг ҳукминг бўлганда, Олам аҳли адолатни билади. Шунинг учун Эгам кутмоқда, Сизларга шафқат кўрсатай деб. Мана У қўзғалмоқда, Ўз меҳрини кўрсатай деб. Ахир, Эгам адолатли Худодир. Унга умид боғлаганлар бахтиёрдир. Башорат белгиланган вақтда амалга ошади. Ўша вақт ҳадемай етиб келади, башорат рўёбга чиқади. Борди–ю, у кечикадиган бўлса, сабр қилгин. У албатта бажо бўлади, кеч қолмайди.
Выбор основного перевода