Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Аммо шундай бўлса ҳам, буюк раҳм–шафқатинг туфайли Сен уларни қириб ташламадинг, уларни тарк этмадинг, чунки Сен иноятли, раҳмдил Худосан! Менга бўлган содиқ севгинг ғоят буюкдир, Ўликлар диёридан жонимни қутқаргансан. Сарвари Олам шундай дейди: — Эй Ёқуб ўғлонлари, Мен Эгангизман. Мен ҳеч қачон ўзгармайман! Шунинг учунгина сизлар йўқ бўлиб кетмадингизлар. Ота–боболарингиз қонун–қоидаларимдан юз ўгирдилар. Сизлар ҳам улар сингари қонунларимга риоя қилмадингизлар. Энди тавба қилинглар. Ҳа, Менинг олдимга қайтиб келинглар. Шунда Мен ҳам олдингизга қайтиб бораман. Аммо сизлар: “Нега тавба қилишимиз керак?” деб сўрайсизлар. Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин.
Выбор основного перевода