Севгилим оҳудай, ёш кийикдайдир. Мана, у девор ортида турибди. Ойналардан мўралаб, Панжаралар орасидан қараб турибди.
Эй Қуддус қизлари, Кийигу ёввойи оҳулар ҳақи онт ичинг. Вақт–соати келмагунча, Севгини қўзғатманг, уйғотманг.
Эй Қуддус қизлари, ваъда беринглар, Вақт–соати келмагунча, Севгини қўзғатманг, уйғотманг.