Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Унинг ёноқлари муаттар ҳидли Зиравор боғлари каби жуда хушбўйдир. Лаблари эса мирра оқиб турган Нилуфарлар каби шириндир. Эй маликага ўхшаган қиз! Кафш кийган оёқларинг қандай чиройли! Думалоқ сонларинг жавоҳирлардай, Худди моҳир устанинг қўли билан ишлангандай! Юрт аза тутди, азоб чекди. Лубнон ўрмонлари иснодга қолиб, қуриб қолди. Шарон текислиги саҳрога ўхшаб қолди, Башан, Кармил тоғидаги дарахтларнинг япроқлари қолмади. Чўлу биёбон шод бўлади, Саҳро қувониб, атиргулдай гуллайди. Ҳамма ёқда гул–чечаклар очилади, Чўл шодланиб, қувончдан ҳайқиради. Лубноннинг чиройи, Кармил тоғининг, Шарон текислигининг улуғворлиги Унга берилади. Улар Эгамизнинг шуҳратини, Худойимизнинг улуғворлигини кўради. Нега кийим учун ташвишланасизлар? Нилуфар гулларнинг қандай ўсишига эътибор қилинг: улар меҳнат қилмайди, ип йигирмайди. Аммо сизларга айтаманки, ҳатто шоҳ Сулаймон ўзининг шуҳрат чўққисида ҳам ўша гулларнинг биронтасидай кийинмаган.
Выбор основного перевода