Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Эй тақводорлар, Эгамиздан қўрқинг. Ундан қўрққанлар асло муҳтожлик кўрмас. Мен Эгамга шундай дейман: “Сен паноҳимсан, қалъамсан, Мен умид боғлаган Худойимсан.” Аъло мевалар берадиган Анор боғига ўхшайсан. Бу боғда хина ва сунбуллар ўсади. Ўз севгилиси билан қучоқлашиб, Чўл тарафдан келаётган ким? Олма дарахти остида мен сени уйғотдим. Онанг шу ерда сенга ҳомиладор бўлган, Мана шу ерда сени дунёга келтирган. Ҳар бир одам шамолдан асрайдиган паноҳдай бўлади, Бўрондан сақлайдиган бошпана каби бўлади. Улар саҳродаги сув ўзанига ўхшайди, Ташна ердаги улкан қоянинг соясидай бўлади. Унинг япроқлари ниҳоятда чиройли, мўл мевалари бутун дунёни таъмин қилар эди. Тагида ёввойи ҳайвонлар яшар, осмондаги қушлар шоҳларида ин қурар эди. Уларнинг соясида халқлар яшайди. Исроил мўл буғдой етиштиради, Улар узумзордай кўп ҳосил беришади, Лубнон шаробидай машҳур бўлишади. Узум токи сўлиди, анжир дарахти қуриди. Хазон бўлди анор, хурмо, олма — ҳамма дарахтлар. Инсон севинчи тамом қуриб битди! Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини эшитсин. Ғолиб келганларга Худонинг жаннатидаги ҳаёт дарахти мевасидан ейишни насиб этаман.” шаҳар кўчаси бўйлаб оқаётган эди. Дарёнинг иккала қирғоғида ҳам ҳаёт дарахти бор эди. Бу дарахт йилда ўн икки марта, ҳар ой ҳосил беради. Дарахтнинг барглари халқларга шифо бахш этади.
Выбор основного перевода