Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Қолган Исроил қабилалари ўз қароргоҳларида гуруҳ–гуруҳ бўлиб жойлашсин. “Исроил халқининг ҳар бир қабиласи чодирларини ўз қароргоҳида, ўз хонадони байроқлари остида жойлаштирсин. Улар чодирларини Учрашув чодирининг айланасига, ундан маълум бир масофада тикишсин. Учрашув чодирининг шарқ томонида чодир тикадиган қабилалар Яҳудо қароргоҳида гуруҳ–гуруҳ бўлиб жойлашсин. Яҳудо қабиласининг йўлбошчиси Оминадав ўғли Нахшўндир. Унинг саноққа кирган сипоҳлари 74.600 тадир. Ундан кейин Иссахор қабиласи чодирларини жойлаштирсин. Иссахор қабиласининг йўлбошчиси Зувор ўғли Натанилдир. Унинг саноққа кирган сипоҳи 54.400 тадир. Ундан кейин эса Забулун қабиласи чодирларини жойлаштирсин. Забулун қабиласининг йўлбошчиси Халон ўғли Элиёбдир. Унинг саноққа кирган сипоҳи 57.400 тадир. Яҳудо қароргоҳидаги саноққа кирган сипоҳларнинг ҳаммаси 186.400 тадир. Биринчи бўлиб улар йўлга чиқишсин. Учрашув чодирининг жануб томонида чодир тикадиган қабилалар Рубен қароргоҳида гуруҳ–гуруҳ бўлиб жойлашсинлар. Рубен қабиласининг йўлбошчиси Шадувор ўғли Элизурдир. Унинг саноққа кирган сипоҳлари 46.500 тадир. Унинг ёнида Шимўн қабиласи чодирларини ўрнаштирсин. Шимўн қабиласининг йўлбошчиси Зуришадай ўғли Шалумиёлдир. Унинг саноққа кирган сипоҳи 59.300 тадир. Кейин Гад қабиласи чодирларини жойлаштирсин. Гад қабиласининг йўлбошчиси Дувел ўғли Элиасафдир. Унинг саноққа кирган сипоҳи 45.650 тадир. Рубен қароргоҳидаги ҳисобга кирган сипоҳларнинг ҳаммаси 151.450 тадир. Иккинчи бўлиб улар йўлга чиқишсин. Дастлабки иккита қароргоҳ ва кейинги иккита қароргоҳ ўртасида левилар Учрашув чодири билан бирга йўлга чиқишсин. Қабилалар қай тартибда қароргоҳда жойлашган бўлса, яна ўша тартибда йўлга чиқишлари лозим. Ҳар бири ўз ўрнида, ўз қароргоҳи сафида борсин. Учрашув чодирининг ғарб томонида чодир тикадиган қабилалар Эфрайим қароргоҳида гуруҳ–гуруҳ бўлиб жойлашсинлар. Эфрайим қабиласининг йўлбошчиси Омиҳуд ўғли Элишамадир. Унинг саноққа кирган сипоҳи 40.500 тадир. Ундан кейин Манаше қабиласи чодирларини ўрнаштирсин. Манаше қабиласининг йўлбошчиси Падозур ўғли Гамалиёлдир. Унинг саноққа кирган сипоҳлари 32.200 тадир. Сўнгра Бенямин қабиласи чодирларини жойлаштирсин. Бенямин қабиласининг йўлбошчиси Гидўнах ўғли Авидондир. Унинг саноққа кирган сипоҳлари 35.400 тадир. Эфрайим қароргоҳидаги саноққа кирган ҳамма сипоҳлар 108.100 тадир. Учинчи бўлиб улар йўлга чиқишсин. Учрашув чодирининг шимол томонида чодир тикадиган қабилалар Дан қароргоҳида гуруҳ–гуруҳ бўлиб жойлашсинлар. Дан қабиласининг йўлбошчиси Омишадай ўғли Охазардир. Унинг саноққа кирган сипоҳлари 62.700 тадир. Унинг ёнида Ошер қабиласи чодирларини ўрнаштирсин. Ошер қабиласининг йўлбошчиси Охрон ўғли Пахиёлдир. Унинг саноққа кирган сипоҳлари 41.500 тадир. Сўнгра Нафтали қабиласи чодирларини ўрнаштирсин. Нафтали қабиласининг йўлбошчиси Энан ўғли Охирдир. Унинг саноққа кирган сипоҳлари 53.400 тадир. Дан қароргоҳидаги саноққа кирган ҳамма сипоҳлар 157.600 тадир. Улар гуруҳ–гуруҳ бўлиб охирида йўлга чиқишсин.” Шундай қилиб, бутун Исроил халқи хонадонлари бўйича саноқдан ўтди. Қароргоҳларда гуруҳ–гуруҳ бўлиб жойлашган лашкарнинг умумий сони 603.550 та чиқди. Мусога Эгамиз амр этгандай, Леви қабиласи Исроил халқига қўшиб ҳисобланмади. Хуллас, Мусога Эгамиз нима амр этган бўлса, Исроил халқи шуни қилди. Улар қароргоҳи бўйича жойлашган, ҳар бири ўз уруғи, хонадони бўйича йўлга чиққан эди. Биринчи бўлиб, Оминадав ўғли Нахшўн бошчилигида Яҳудо қароргоҳида турган қабилалар ўз байроғи остида гуруҳ–гуруҳ бўлиб йўлга чиқишди. Иссахор қабиласига Зувор ўғли Натанил бошчилик қилар эди. Забулун қабиласига Халон ўғли Элиёб бошчилик қилар эди. Шундан кейин Муқаддас чодир йиғиштириб олинди. Гершон ва Марори уруғлари Чодирни кўтариб, йўлга чиқишди. Кейин Шадувор ўғли Элизур бошчилигида Рубен қароргоҳида турган қабилалар ўз байроғи остида гуруҳ–гуруҳ бўлиб йўлга чиқишди. Шимўн қабиласига Зуришадай ўғли Шалумиёл бошчилик қилар эди. Гад қабиласига Дувел ўғли Элиасаф бошчилик қилар эди. Кейин Чодирнинг муқаддас ашёларини кўтарган Қоҳот уруғи йўлга чиқди. Улар қароргоҳ қуриладиган жойга етиб боргунларича, Муқаддас чодир ўрнатиб бўлиниши керак эди. Кейин Омиҳуд ўғли Элишама бошчилигида Эфрайим қароргоҳида турган қабилалар ўз байроғи остида гуруҳ–гуруҳ бўлиб йўлга чиқишди. Манаше қабиласига Падозур ўғли Гамалиёл бошчилик қиларди. Бенямин қабиласига Гидўнах ўғли Авидон бошчилик қиларди. Энг охирида Омишадай ўғли Охазар бошчилигида Дан қароргоҳидаги қабилалар ўз байроғи остида гуруҳ–гуруҳ бўлиб йўлга чиқишди. Улар Исроил қароргоҳларининг қоровуллар бўлинмасини ташкил қилишган эди. Шунда биз зафарингни севинч ила куйлаймиз, Худойимиз номи билан байроқлар ўрнатамиз, Ҳамма илтижоларингни Эгамиз рўёбга чиқарсин. Улар уйингдаги неъматлардан еб тўяди, Лаззат тўла дарёингдан уларга ичирасан. Эй Қуддус қизлари! Мен қорачадан келган бўлсам ҳам гўзалман, Кедар чодирларидай қора бўлсам ҳам, Сулаймон пардаларидай чиройлидирман.
Выбор основного перевода