Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Оқшом пайти шабада эсиб турганда, одам ва хотини боғда Парвардигор Эгамизнинг юрганини билдилар. Улар Парвардигор Эгамизнинг назаридан қочиб, боғдаги дарахтлар орасига яшириндилар. Севгилим овози эшитиляпти, Ана қаранглар, у келяпти. Тоғлару қирлар оша келяпти. Севгилим оҳудай, ёш кийикдайдир. Мана, у девор ортида турибди. Ойналардан мўралаб, Панжаралар орасидан қараб турибди. Қоронғилик чекинмасдан олдин, Тонг отмай туриб, Ўша хушбўй мирра тоғига, Зираворлар қирига чиқаман. Қанийди, онам эмизган акамдай бўлсанг эди. Кўчада кўрганимда, сени ўпган бўлардим, Ҳеч ким мени бу учун айбламаган бўларди. Улар шундай деб айтишади: «Қуддусга қарши жангга тайёрланинглар! Бўла қолинглар, кундуз куни уларга ҳужум қиламиз! Шўримиз қурсин! Кун ҳам ботяпти, Оқшом соялари бўй чўзиб қолди.
Выбор основного перевода