Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Гўзалдирсан, эй севгилим, Сен гўзалсан! Кўзларинг кабутар кўзларидай назокатлидир. Ҳар жиҳатдан гўзалдирсан, севгилим, Сенда ҳеч қандай нуқсон йўқ. Ухладим, лекин юрагим уйғоқ эди. Ана, севгилим чақирмоқда: “Очгин эшигингни, жоним, севгилим, Кабутарим, комилим. Бошим ҳўлдир шудрингдан, Сочларим эса тун шабнамидан.” Аммо менинг кабутарим, Комил севгилим ўзгачадир. Онасининг эркаси, Туққан онасининг ягонасидир. Қизлар уни кўриб, у бахтлидир, дейишади, Маликаю канизаклар уни кўриб, мақташади. Эй боғларда яшовчи қиз, Дўстларим овозингни эшитишни кутмоқда. Қани, мен ҳам овозингни бир эшитай. Эй Мўаб аҳолиси! Шаҳарларни тарк этинг, Қоялар орасида яшаб юраверинг. Тоғ дарасида ин қурган кабутарлардай бўлинг. Мен сизларни бўрилар орасига қўйлардай юборяпман. Сизлар илондай зийрак, каптардай оқ кўнгил бўлинглар.
Выбор основного перевода