Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз абадулабад шоҳ бўлиб ҳукмронлик қилади.” Эгамиз ҳокимияти мутлақдир, Элатлар устидан У ҳукмрондир. Эгамиз Шоҳдир, У улуғворликка бурканган, Улуғворликка бурканиб, қудрат билан қуролланган. Оламни мустаҳкам ўрнатган, олам асло тебранмас. Улар қанот қоқиб учардилар. Қанот қоққанларида чиққан товуши шовуллаган денгиз шовқинидай, Қодир Худонинг гумбурлаган овозидай, улкан лашкарнинг шовқин–суронидай эди. Мавжудотлар тўхтаганларида қанотларини йиғиб олишарди. Бирданига мен шарқ томонда пайдо бўлган Исроил Худосининг улуғворлигини кўрдим. Худонинг овози шовуллаган денгиз товушига ўхшар эди. Унинг улуғворлигидан замин порлай бошлади. Унга ҳукмронлик, улуғворлик ва шоҳлик берилди. Барча халқлар, элатлар ва уруғлар унга бўйсунишди. Унинг ҳукмронлиги битмас–туганмас, абадий ҳукмронликдир. Унинг шоҳлиги ҳеч қачон бузилмайди. Парвардигори Олам — Эгамиз Раббий демоқда: “Гапимни эшитинг! Ёқуб наслига қарши гувоҳлик беринг! Зеро, Худо тоғларга шакл берди, Шамолни юзага келтирди. У режаларини инсонларга аён қилади, Тонгги шафақ нурини зулматга айлантиради, Тоғ чўққилари узра юради. Парвардигори Олам — Эгамиздир Унинг номи! Эгамиз эса бутун ер юзининг Шоҳи бўлади. Ўша куни барча халқлар Эгамизни танҳо Эга деб тан олади ва фақат Унга сажда қилишади. “Мен Ибтидо ва Интиҳодирман, — деб айтмоқда Эгамиз Худо. — Мен олдин бор бўлган, ҳозир ҳам бор, келажакда ҳам бор бўладиган Қодир Худодирман.” Унинг оёқлари ўчоқда қиздирилган бронзадай ярқирар, овози гувиллаган денгиз товушига ўхшарди.
Выбор основного перевода