Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кулфат кунида фосиқлар нажот топишларини, Худонинг ғазаб кунида қутқарилишларини улар айтадилар–ку! Тофат аллақачон тайёрланган. Ҳа, у ҳатто Оссурия шоҳи учун ҳам тайёр турибди. Бу кенг чуқурда алангаю ўтин мўл–кўл. У ерда Эгамизнинг нафаси вулқондан чиққан олов каби ёндиради. Кичкина шохнинг кибрланиб шанғиллаши менинг эътиборимни тортган эди. Мен уни томоша қилаётганимда ўша тўртинчи махлуқ ўлдирилди, унинг жасади оловга ташланиб, куйдириб юборилди. Болажонларим, дунёнинг сўнгги дамлари келди! Масиҳнинг душмани келишини эшитгансизлар. Мана, ҳозирдан Масиҳнинг кўп душманлари пайдо бўлди. Ана шундан биз сўнгги дамларда яшаётганимизни биламиз. Бундан сўнг мен ердан чиқаётган бошқа бир махлуқни кўрдим. Унинг икки шохи қўчқорнинг шохларига ўхшарди, у аждарҳодай гапирарди. У биринчи махлуққа хизмат қилиб, унинг бутун ҳокимиятини ишга соларди. Бутун ер юзи ва у ерда яшаганлар яраси тузалган биринчи махлуққа сажда қилсин деб, уларни мажбурларди. Бу иккинчи махлуқ буюк ва мўъжизали аломатлар кўрсатди. У ҳатто ҳамманинг кўзи олдида осмондан ерга олов туширди. Биринчи махлуқнинг номидан бу мўъжизали аломатларни кўрсатишга унга изн берилганди. Бу аломатлари билан у ер юзидаги одамларни йўлдан оздирди. У одамларга: “Қиличдан яраланган, аммо соғ қолган махлуқнинг тасвирини ясанглар”, — деб буюрди. Унга махлуқнинг тасвирига жон ато этиш қудрати берилганди. Махлуқ тасвири тилга кирди ва ўзига сажда қилмаганларнинг ҳаммасини ўлдиртирди. У ҳаммани — каттаю кичикни, бою камбағални, қулу эркин одамни мажбурлаб, уларнинг ўнг қўли ёки пешанасига тамға бостирди. Кимда махлуқнинг тамғаси бўлмаса, у мутлақо олди–сотди қилолмасди. Тамғада махлуқнинг номи ёки номининг сони ёзиларди.
Выбор основного перевода