Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен Исроил тоғларида жон берасан! Сенинг ҳамма лашкарларинг ва сенга эргашиб келган халқлар у ерда ҳалок бўлишади. Уларнинг жасадлари турли йиртқич қушларга ва ёввойи ҳайвонларга ўлжа бўлади. Эй инсон, турли хил қушларни ва ҳамма ёввойи ҳайвонларни йиғиб, уларга шундай деб айт: «Эгамиз Раббий демоқда: қани, келинглар! Мен сизлар учун қурбонлик ҳозирлайман, Исроил тоғларида катта зиёфат уюштираман. Сизлар тўйгунингизча гўштдан еб, қондан ичасизлар. Башан ўлкасида семиртирилган қўчқор, қўзичоқ, эчки ва буқалар бўғизлангандай, баҳодир жангчилару жаҳон ҳукмдорлари қурбон қилинади. Сизлар уларнинг таналарини еб, қонини ичасизлар. Мен сизлар учун уюштирадиган бу зиёфатда сизлар тўйгунингизча ёғдан ейсизлар, маст бўлгунингизча қондан ичасизлар. Сизлар Менинг дастурхонимдан хоҳлаганингизча от ва отлиқларнинг гўштидан, сипоҳ ва турли хил жангчиларнинг гўштидан тановул қиласизлар. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.» Кейин Худо шундай амр берди: “Сув ҳар хил тирик жониворлар билан тўлиб–тошсин, қушлар пайдо бўлиб, ҳавода парвоз қилсин.” Мурдаларингиз осмондаги қушларга, ердаги йиртқич ҳайвонларга ем бўлади, уларни ҳайдайдиган кимса бўлмайди. Кейин мен бошим узра учиб кетаётган бир бургутни кўрдим. У баланд овозда шундай деганини эшитдим: “Ер юзида яшаётганларнинг ҳолига вой! Ҳолига вой! Ҳолига вой! Ахир, қолган учта фаришта ҳозир карнайларини чалишади.”
Выбор основного перевода