Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамдан қўрқиб қочинглар, Қоянинг ичига кириб олинглар, Тупроқ остига яширининглар, Эгамнинг улуғворлиги буюкдир! Ҳа, инсоннинг мағрурлиги ерга урилади, Одамзоднинг манманлиги йўқ қилинади, Ёлғиз Худо ўша куни юксалади. Зотан, Сарвари Оламнинг бир куни бор, Қарши чиқар У жамики кибор, кеккайганларга. Ўша мағрурларга қарши бўлар, Уларнинг ҳар бирини ерга урар. Қарши бўлар У барча юксак, мағрурларга! Ҳа, ўша Лубнон садрларию Башан эманларининг ҳаммасига. Қарши бўлар У ҳамма баланд тоғларга, Ҳамма юксак тепаликларга. Қарши бўлар У ҳар бир баланд минорага, Ҳар бир мустаҳкам қалъага. Қарши бўлар ўша машҳур Таршиш кемаларию Инсон яратган барча ажойиботларга. Ҳа, ерга урилади ўша одамзод фахри, Паст бўлади инсоннинг юксаклиги! Ёлғиз Худо ўша куни юксалади! Беҳуда бутлар тамомила йўқ бўлиб кетади. Эгамиз, ерни ларзага солай, дея қўзғалганда, Инсон Эгамиздан қўрққанидан Кириб кетар қоялардаги ғорларга. Унинг буюк улуғворлигидан Яширинар ердаги чуқурларга. Одам, ўзим сажда қилай, деб ясаган Олтину кумуш бутларини Берар ўша куни юмронқозиқ Ҳамда кўршапалакларга. Ҳа, Эгамиз, ерни ларзага солай, дея қўзғалганда, Инсон Эгамиздан қўрққанидан Қоялардаги ғорларга кириб кетар. Унинг буюк улуғворлигидан Чўққиларнинг ёриқларига яширинар. Энди узоқда юринг Тупроқдан яратилганлардан. Борми уларнинг бирон қиймати?! Эй инсон, турли хил қушларни ва ҳамма ёввойи ҳайвонларни йиғиб, уларга шундай деб айт: «Эгамиз Раббий демоқда: қани, келинглар! Мен сизлар учун қурбонлик ҳозирлайман, Исроил тоғларида катта зиёфат уюштираман. Сизлар тўйгунингизча гўштдан еб, қондан ичасизлар. Сизлар Менинг дастурхонимдан хоҳлаганингизча от ва отлиқларнинг гўштидан, сипоҳ ва турли хил жангчиларнинг гўштидан тановул қиласизлар. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.»
Выбор основного перевода