Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй эллар, Унинг халқи билан бирга шодланинг, У қулларининг ўлими учун ўч олади. Душманларидан қасос олиб, Юрти ва халқини гуноҳдан поклайди. Элишай Дамашққа келди. Орам шоҳи Банҳадад хаста эди. “Пайғамбар шу ерга келибди”, деб шоҳга хабар етказишди. Эгамиздан қўрқиш покликдир, Бу то абад давом этади. Эгамизнинг қоидалари ҳақиқатдир, Ҳаммаси ғоят адолатлидир. Нима учун бегона халқлар: “Қаерда экан–а уларнинг Худоси”, дея айтмоғи керак?! Халқлардан ўч олганингни биз кўрайлик, Ахир, улар бизнинг қонимизни тўккан. Сен одилсан, эй Эгам, Ҳукмларинг адолатлидир. Шундай экан, наҳотки Худо туну кун илтижо қилаётган Ўз танлаганларини ҳимоя қилмаса?! Йўқ, Худо уларни куттириб қўймайди! Сизларга айтаман: уларни зудлик билан ҳимоя қилади! Аммо Инсон Ўғли келганда, ер юзида имони бор одамларни топармикин?” Улар қаттиқ фарёд қилиб, шундай дердилар: “Ё Эгамиз, Сен муқаддас ва ҳақдирсан. Сен қачон дунёда яшаётганларни ҳукм этасан? Қачон улардан ўлимимиз учун қасос оласан?” Халқлар Сендан ғазабланганди, Энди Сен ҳам ғазабга миндинг. Энди вақти келди ўликларни ҳукм қилишга, Пайғамбар қулларингни, азизларингни мукофотлашга, Сендан қўрққан каттаю кичикни тақдирлашга. Ерни вайрон қилганларни вақти келди хонавайрон қилишга!” Улар Худо қули Мусонинг ва Қўзининг қўшиғини куйлардилар: “Ё Қодир Худо — Эгамиз, Буюк ва ажойибдир Сенинг ишларинг. Эй халқларнинг Шоҳи! Тўғри ва ҳақдир Сенинг йўлларинг. Қурбонгоҳдан шундай бир овоз эшитилди: “Ҳа, Қодир Худо — Эгамиз! Сенинг ҳукмларинг ҳақ ва адолатлидир.” Еттита косани тутган етти фариштадан бири келиб, менга шундай деди: “Бу ёққа кел, мен сенга машҳур фоҳишанинг оладиган жазосини кўрсатаман. Фоҳиша тимсолидаги бу буюк шаҳар сероб сувлар бўйида жойлашган.
Выбор основного перевода